“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг “Яшил йиллик” тадбирига “Фарғона ИЭМ” АЖ ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда экологик ҳолатларни яхшилаш, маҳаллаларни сўлим гўшага айлантириш борасидаги хайирли ишлар “Фарғона ИЭМ” АЖ да ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, 2021 йилда корхона ҳудудига 4335 дона дарахт кўчатлари, шу жумладан 670 та манзарали ва 3609 та мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Янги барпо этилган боғлар майдони 3 гектардан ошиб, корхона кўркига кўрк қўшиб турибди. 2022 йилда 1035 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилмоқда.
Манба: «Фарғона ИЭМ» АЖ КУҚ матбуот хизмати
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: