Энг фаол ёш ишчи касб эгалари ғолиблари аниқланди!
2019 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ва тармоқ…
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни касаба уюшма Республика Кенгашининг раиси Э.Р.Шаисматов олиб борди. Йиғилишда ўтган давр мобайнида касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Шунингдек, касаба уюшма Республика Кенгашининг 2017 йилнинг 2-ярим йиллик иш режасига киритилган масалалар, жумладан тармоқ касаба уюшма ташкилотлари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили дастурининг ижросини таъминлаш, корхона ва ташкилотларда иш ҳақидан қарздорликни бартараф этиш, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан қабул қилинган ва юқори ташкилотлардан келган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш, Тошкент вилояти корхона ва ташкилотларда содир бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва шу бахтсиз ходиса оқибатида боқувчисини йўқотган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга тўланадиган нафақа ва ҳар ойлик зарар тўловларининг тўланиши, Навоий вилояти ва Тошкент шаҳар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талабларига риоя этилишини назорат қилиш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди. Кун тартибида кўзда тутилган масалалар бўйича қилинган маърузалар юзасидан касаба уюшма етакчилари ва фаоллари сўзга чиқдилар. Барча масалалар бўйича тайёрланган қарорлар лойиҳаси таклиф ва қўшимчаларни инобатга олган холда маъқулланди.
Раёсатдан сўнг, касаба уюшма раҳбар ва етакчиларининг мулоқоти семинар билан давом эттирилди. Тадбирни касаба уюшма Республика Кенгашининг раиси Э.Р.Шаисматов кириш сўзи билан очиб берди. Семинарда 2017 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятини касаба уюшма раислари, етакчилари ва фаоллари орасида кенг ёритиш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда 65 нафар киши иштирок этди. Касаба уюшма Республика Кенгаши раис ўринбосари ва юрисконсульти афв тўғрисидаги Президент Фармони бўйича маъруза қилдилар. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: