Раёсат йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшма Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни касаба уюшма Республика Кенгаши раисининг ўринбосари С.С.Тўхтаев олиб борди. Йиғилишда 2017 йил мобайнида касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилган ишлар якуни таҳлил этилди ва навбатдаги вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, касаба уюшма Республика Кенгашининг 2017 йил иш режасининг 4-чорагига киритилган масалалар, жумладан тармоқ касаба уюшма ташкилотлари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили дастури ижросини таъминлаш, 2016 йил ва 2017 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, аъзолик бадалларини юқори ташкилотларга ўз вақтида ўтказиш, корхона ва ташкилотларда содир бўлган бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш ҳамда шу бахтсиз ходисалар оқибатида боқувчисини йўқотган, меҳнатга қобилиятсиз шахсларга бериладиган нафақа ва ҳар ойлик зарар тўловларининг тўланиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда бошқа бир қатор масалалар муҳокама этилди. Кун тартибида кўзда тутилган масалалар бўйича қилинган маърузалар юзасидан касаба уюшма етакчилари ва фаоллари сўзга чиқдилар. Барча масалалар бўйича тайёрланган қарорлар лойиҳаси таклиф ва қўшимчаларни инобатга олган холда маъқулланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: