“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида

“Ангрен иссиқлик электр станцияси” АЖ касаба уюшма ташкилоти томонидан корхонада меҳнат қилаётган 50 нафар ишчи-ходимларнинг Бухоро шаҳрига уч кунлик саёҳати ташкил этилди. Саёҳат иштирокчилари қадимий Бухоронинг буюк тариқат пирлари – Ҳазрат Абдулхолиқ Ғиждувоний,  Ҳазрат Ориф Ревгарий, Ҳазрат Махмуд Анжир Фағнавий, Ҳазрат Али ар–Ромитаний, Ҳазрат  Мухаммад Бобойи Самосий, Ҳазрат Мир Кулол, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгохлари, шунингдек  Ситораи Мохи Хоса, Арк, Чашмаи–Аюб, Сомонийлар мақбараларини зиёрат қилдилар. Улар Бухоро шаҳрининг тарихий ўтмиши ва маданияти билан яқиндан танишдилар.  Тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар билан танишув барчада катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email