“Мустақил юрт фарзандиман!” иқтидорли ёшлар онлайн танлови ҳамда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида иншолар танлови ғолиблари тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таьминлаш, янги иқтидор эгаларини жамоатчиликка таништириш, иқтидорли ёшларнинг истeьдодларини юзага чиқаришда кўмаклашиш мақсадида заводда фаолият юритаётган ёшлар ўртасида “Мустақил юрт фарзандиман!” иқтидорли ёшлар онлайн танлови ҳамда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида иншолар танлови эълон қилинган эди. Танловда 30 ёшгача бўлган Бухоро НҚИЗда фаолият юритаётган ёшлар иштирок этиб, қуйидаги номинациялар бўйича ижод намуналари қабул қилинди:
– “Юрт куйчиси”;
– “Энг яхши шеър ижрочиси”;
– “Энг яхши мусаввир”.
Шунингдек, «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида иншолар танлови ҳам эълон қилиниб, ушбу йўналиш бўйича ҳам иншолар қабул қилинди.
“Нефтчилар” маъданият саройида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Бухоро НҚИЗ бош муҳандиси Б.Ж.Мустафоев иштирок этиб, танлов ғолибларига эсдалик совғаларини топширди.
Танловда қуйидаги иштирокчилар ғолиб деб топилди:
“Энг яхши шеър ижрочиси” номинацияси бўйича:
I ўрин 5-цехдан Шарипов Давлат
II ўрин 16-цехдан Иброҳимова Гулирухсора
III ўрин 16-цехдан Ҳасанова Лайло
“Юрт куйчиси” номинацияси бўйича:
I ўрин 9-цехдан Муҳиддинов МухриддинII ўрин 4-цехдан Қобулов Азамат
“Энг яхши мусаввир” номинацияси бўйича:
I ўрин 16-цехдан Элова Севара
II ўрин 16-цехдан Шарипова Сурайё
«Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида иншолар танлови бўйича:
I ўрин 16-цехдан Сайилхонова Мехринисо
II ўрин 3-цехдан Расулова Мехринисо
III ўрин 3-цехдан Бақоева Ўғилой
Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган ушбу танлов, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таьминлаш, янги иқтидор эгаларини жамоатчиликка таништириш, иқтидорли ёшларнинг истeьдодларини юзага чиқаришда туртки бўлди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: