Миллий ғоя ва бағрикенглик
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2019 йил 01 февраль 12-20 “с” сонли “Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 2019 йилнинг 29 март куни “Миллий ғоя ва бағрикенглик” (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномалари асосида) мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди. “Маънавият соати”да Юристлар малакасини ошириш маркази, Ўзбекистонда демократик жамият қурилиш назарияси ва амалиёти” кафедра мудири, юридик фанлари доктори, профессор Тошев Бобоқул Норқулович ўз маърузаси билан иштирок этди. Мавзу слайдлар намойиши орқали тўлиқ ёритиб борилди.
“Маънавият соати”да тармоқлар касаба уюшма Республика Кенгашлари, Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари аппаратлари, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририяти ходимлари, энергетика тармоғи бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раис ва фаоллари иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: