Энг фаол ёш ишчи касб эгалари ғолиблари аниқланди!
2019 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ва тармоқ тизимидаги корхоналарида меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланган.
Ушбу қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан жорий йилнинг 24–25-май кунлар Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги “Қибрай энергетика касб-ҳунар коллежида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови доирасида “электромонтёр” номинациясининг Республика босқичи ўтказилди.
Танловнинг Республика босқичида тармоқ корхона ва ташкилотларида ишлаётган ёш ишчи касб эгаларидан 26 нафари иштирок этди.
Тасдиқланган Низом асосида ўтказилган “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” кўрик танловининг биринчи босқичида корхона ва ташкилотлардан 26 ёшгача бўлган мутахассислардан 223 нафарга яқини иштирок этди.
Танловда 7 нафар ҳакамлардан иборат комиссия шакллантирилиб, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши бўлим мудири Б.Алибоев, Тошкент вилояти касб-ҳунар таълими бошқармасидан Ў.Т.Мелиқуловлар қатнашди.
Танловнинг Республика босқичини ўтказиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи йиғилишининг натижавий хулосаларига кўра:
I -ўрин – Бухоро ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятидан Ахмедов Жахонгир Азамат ўғли,
II-ўрин – Тошкент вилоят иссиқлик электр станцияси акциядорлик жамиятидан Куширов Серик,
III-ўрин – Жиззах ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятидан Ўктамов Лазизжон Шароф ўғли деб топилган.
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 1-ўринга – телевизор, 2-ўринга пилесос ва 3-ўринга электр печи совға қилинди.
Бундан ташқари иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан ҳам тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: