«Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори» шиори остида тадбир ўтказилди.

06.12.2019й. Бугун «Ангрен ИЭС» АЖда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан «Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори» шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Унда «Ангрен ИЭС» АЖ Умумий масалалар бу́йича директор Н.Х.Аминов, Ишлаб чиқариш бўйича директор А.Э.Нурматов, Касаба уюшмаси қўмитаси раис   и Я.Х.Агзамова, Маьнавий-маьрифий ва спорт ишлари йўриқчиси Т.Х.Турдалиев, Ёшлар комиссияси маданий-маьрифий ва ҳуқуқий тартибот координатори З.Т.Ахмедова, цех ва бўлим инженер-техник, ишчи ходимлари иштирок этди. Даврани жамиятнинг ишлаб чиқариш бўйича директори А.Э.Нурматов очиб бериб, Мустакиллик йилларидан буён амалга оширилган ишлар кўлами ҳақида айтиб, қомусимиз – фаровонлигимиз, тинчлигимиз, баркарорлигимиз асоси эканини  алохида таькидлаб ўтди.

Сухбатни УМ директори Н.Х.Аминов бугунни куннинг муҳим сиёсий жараёни, 22 декабр  куни ўтказиладиган Олий Мажлис Конунчилик Палатаси ва Халк депутатлари маҳаллий кенгашларидаги сайловлар билан давом эттирди. Ходимларни унда фаол қатнашишга ундаган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига номзод сифатида ўзининг сайловолди дастури билан йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Ўзининг сўз навбатида КУҚ раиси Я.Х.Агзамова ва Маьнавият йу́рикчиси Т.Х.Турдалиевлар мавзу юзасидан ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий билими, онги, маданиятини ошириб бориш, юртимиз ва станция ривожи учун ўзининг муносиб хиссаларини қўшиш ҳусусида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Конституциямизга бағишланган мазкур давра суҳбати ходимларни такдирлаш маросимига айланиб кетди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ноябр ойи давомида Касаба уюшмаси томонидан Қомусимизнинг 27 йиллигига багишланган, Президентимизнинг беш ташаббус – беш имконият ғоясини амалдаги ижросини таьминлаш мақсадида ходимлар ўртасида шахмат- шашка, стол тенниси ва мини-футбол турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Фаол иштирок этган ишчилар спорт бўйича мутахассис ҳакамлар томонидан одилона баҳолаб борилди хамда уларнинг иштирокига қараб муносиб ўринлар берилди.

Суҳбат якунида ўрин олган ходимларга Касаба уюшмаси кўмитаси томонидан диплом, эсдалик совғалар ва спорт кийимлари  тақдим этилди.

 

«Ангрен ИЭС» АЖ касаба уюшма қўмитаси.

Print Friendly, PDF & Email