Меҳнатни мухофаза қилиш фаолиятини махсус янги электрон дастур асосида йўлга қўйиш масалаларига бағишланган ведиосеминар ташкил этилди
Жорий йилнинг 17 феврал куни “Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази” да “Ҳудудий Электр тармоқлари” АЖ ҳамда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан Россия атом энергетикаси ва саноат касаба уюшмаси билан ҳамкорликда онлине амалий ўқув видео семинари ташкил этилди.
Меҳнатни мухофаза қилиш фаолиятини махсус янги электрон дастур асосида йўлга қўйиш асосида ўтказилган семинарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати ходимлари, Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва “Ўзтрансгаз” АЖ вакиллари ҳамда жойлардаги ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг масъул ходимлари иштирок этди.
Жонли мулоқот шаклида ташкил этилган видеосеминарда асосий эътибор хавфсизлик техникаси ва меҳнат мухофазаси масалаларини атрофлича муҳокама қилишга қаратилди. Соҳа ходимлари ўзаро фикр алмашиб, ёқилғи энергетика комплекси соҳасида фаолият юритаётган ходимларни қўллаб қувватлаш борасидаги ишларни тизимли равишда давом эттириш бўйича ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Семинар якунида тадир иштирокчилари “Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази” фаолияти билан танишиб, бу ерда яратилган замонавий меҳнат шароитларига юқори бахо беришди.
Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: