«Муборак ИЭМ» АЖ корхонасида “Китоблар ярмаркаси” ташкил этилди.
30.11.2019.й «Муборак ИЭМ» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2019 йил «8-декабрь Конституция куни» га бағишлаб корхонада Муборак туман Ҳокимлиги Маънавият ва Маърифат жамоатчилик маркази, Қарши шаҳри “Qarshi kitoblar dunyosi” МЧЖ ҳамкорлигида ҳамда кўмагида “Китоблар ярмаркаси” ташкил этилди. “Китоблар ярмаркаси”га корхона ишчи ва хизматчилари таклиф этилди. Корхона ишчи ходимлари томонидан 1 млн. сўмга яқин ҳар турли соҳадаги, адабий, касбий, фанлар бўйича жахон адабиёти дурдоналари асарлари китобларини сотиб олдилар. Бундан ташқари Қарши шаҳри “Qarshi kitoblar dunyosi” МЧЖ ва корхонамиз “Муборак ИЭМ” АЖ ўртасида шартнома тузилиб 3.000.000 сўмлик 150 тадан ортиқ китоблар сотиб олинди ва корхона кутубхонаси адабиётлар билан бойитилди.
Шунингдек корхона ишчи ва хизматчиларидан тушган мурожаатларга асосланиб, ҳозирги вақтда кутубхонамизда йўқ, аммо керакли бўлган китобларни сотиб олишга касаба уюшма қўмитаси томонидан “Qarshi kitoblar dunyosi” МЧЖ билан алоҳида 2020 йилга шартнома тузилиб, янада йўқ талабгир китоблар рўйхати шакллантирилмоқда.
Тадбирда 150 киши қатнашдилар. Савол-жавобларга бой тарзда ўтказилган тадбир қатнашганларда катта таъсурот қолдирди.
«Муборак ИЭМ» АЖ касаба уюшма қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: