“Талимаржон ИЭС” АЖда Ёшлар форуми ўтказилди.
06.12.2019й. “Талимаржон ИЭС” АЖ раҳбарияти ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нишон туман Кенгаши ҳамкорлигида 2019 йил 6-декабр куни Нуристон шаҳарчасида жойлашган Амир Темур Маъданият саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 27 йил тўлиши муносабати билан Ёшлар форуми ўтказилди.
Форум Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси билан очилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Талимаржон ИЭС” АЖ бошланғич ташкилоти ва Нишон туман 20-умумий ўрта таълим мактаби Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаоллари томонидан ҳозирги кунда долзарб мавзулар асосида саҳна кўринишлари, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган рақслар ва Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар намойиш этилди.
Форумда Нуристон шаҳарчаси ва “Талимаржон ИЭС” АЖ ёшлари, Нишон туман 20-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда Нуристон шахарчасида жойлашган ҳарбий қисм ёш аскарлари томашабин сифтида иштирок этишди.
Форум қизиқарли тарзда ўтиши учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига бўладиган сайловни ўтказиш бўйича олиб борилаётган жараёнлар тўғрисида ёшлар ўртасида савол-жавоб ўтказилиб, саволларга тўғри жавоб берган иштирокчиларга “Талимаржон ИЭС” АЖ раҳбарияти томонидан таъсис этилган совғалар тақдим этилди.
Ушбу форумни қизиқарли ташкил этишда жонбозлик кўрсатган “Талимаржон ИЭС” АЖ ёш фаол ишчи-ходимлар корхона раҳбарияти ва касаба уюшма ташкилоти ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нишон туман Кенгаши томонидан Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
“Талимаржон ИЭС” АЖ касаба уюшма қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: