Ёш энергетиклар билан учрашув.
08.01.2020й. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабр куни парламент палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари билан учрашувида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 январ куни “Андижон ХЭТК”АЖнинг мажлислар залида жамиятнинг бош директори ва касаба уюшма қўмитаси раиси билан корхона ёшлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида жамиятимиз ёшлари мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан ўзларининг таклифлари, соҳани ривожлантириш, мехнат самарадорлигини ошириш борасидаги соҳага оид таклифлар берилди.
Учрашувда “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директори Аҳаджон Жўраев сўз олиб, “Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш борасида Андижон Машинасозлик институти” ўртасида ўзаро хамкорлик режаси ишлаб чиқилди ҳамда, жамият қошида Андижон Машинасозлик институтининг “Электр техникаси, Электр механикаси, электр технологияси” кафедрасининг филиали ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад “Иқтисодий сохалар учун рақобатбардош юқори малакали энергетиклар тайёрлаш хамда уларни касбга йўналтириш эканлиги тўғрисида гапириб ўтди ҳамда корхонада олиб борилаётган амалий ишлар билан таништирди.
“Андижон ҲЭТК”АЖ касаба уюшма қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: