🌳Bahorgi koʻchat ekish tadbiri boʻlib oʻtdi
🎉O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "2026-yilgi Navro‘z umumxalq bayramiga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish to‘g‘risida"gi qaroriga ko‘ra…
07.01.2020 йил. Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдаги раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.
2019 йилдаги фаолият таҳлилига бағишланган ушбу Раёсат йиғилишида амалга оширилган ишлаб билан бирга йўл қўйилган камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятларини танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш;

Танқидий руҳда ўтказилган Раёсат йиғилишида тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотлар Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисидаги” қонунида хамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилиш ваколатларидан тўлиқ фойдаланмаётганликлари, меҳнат низоларини жойида ҳал қилишга етарли эътибор қаратмаётганликлари, жамоа шартномаларини мазмун жиҳатидан янада бойитиш имкониятлари мавжуд бўлган ҳолда, ундан тўлиқ фойдаланмаётганликлари, фаолиятимиз асосий йўналишларидан бири бўлган касаба уюмалари томонидан олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритишда сусткашликка йўл қўйилаётганлиги таъкидланди.
Раёсат йиғилишида ишида сусткашликка йўл қўйган бир қатор бошланғич ташкилотлар фаолиятига ҳам баҳо берилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: