Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ҳамда халқимиз фаровонлигига улкан ҳисса қўшган И.А.Каримов таваллуд кунига бағишланган хотира тадбирлари тармоқ корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежларида ўтказилди.

Жумладан, “Фарғона худудий электр тармоқлари” АЖ меҳнат жамоасида вилоят Маънавият тарғибот маркази, вилоят телерадиокомпанияси ходимлари, “Самарқанд худудий электр тармоқлари” АЖда Самарқанд шаҳар Маънавият тарғибот маркази ҳамда автомобиль ва йўллар коллежи ўқитувчиси, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” АЖда Тошкент шаҳар ҳамда“Ўзбекэнерготаъмир” АЖда Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этди. Бу каби тадбирлар олимлар, фан арбоблари, ва жамоат ташкилотларни жалб этган холда “Андижон худудий электр тармоқлари” АЖ, Наманган худудий электр тармоқлари АЖ, “Сирдарё ИЭС”  АЖ, “Тахиатош ИЭС” АЖ, “Ангрен ИЭС” АЖ, “Янги Ангрен ИЭС” АЖ ва бошқа бир қатор корхоналарда бўлиб ўтди.

Хотира тадбирларида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 25 йил раҳбарлик фаолияти давомида мамлакатимизда амалга оширилган барча ислоҳотлар, туб ўзгаришларни ўзида мужассам этган “Эъзоз”, “Мустақиллик арафасида-ёхуд шўроларнинг сўнгги талвасаси” номли хужжатли фильмлар намойиш этилди. Тадбирлар вилоят, шаҳар ва туман электр таъминоти бўлинмаларида ўтказилди.

  

Print Friendly, PDF & Email