Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами муносабати билан тармоқ касаба уюшмасида узоқ  йиллар ишлаб пенсияга чиққан 5 нафар кекса, эҳтиёжманд, ёлғиз кишилар касаба уюшма Республика Кенгаши томонидан моддий қўллаб-қувватланди. Уларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Кексалар бу эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Print Friendly, PDF & Email