Тошкент ИЭС» УК Касаба уюшма қўмитасининг 2016 йил 11 ноябрдаги      № 8-5.1-«о» қарорига асосан «Соғлом она ва бола йили»га бағишланган «Қувноқлар ва зукколар» кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу кўрик-танловда 30 ёшгача бўлган корхонанинг йигит-қизлари фаол иштирок этишди.

Кўрик-танловда қуйидаги  мақсад ва вазифаларга эътибор қаратилди:

— ёшларнинг маънавий-маданий дунёқарашини ўстириш;

— уларнинг хуқуқий савияларини ва ижтимоий-иқтисодий билимларини ошириш, сиёсий онгини ўстириш;

— миллий анъаналар, урф-одатлар, оилада маънавий ва умуминсоний қадриятларга бўлган эътиқодларини юксалтириш;

— бой тарихий меросимизни, мустақил Ўзбекистон тарихини ўрганиш, адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишларини кучайтириш.

Уч турдан иборат бўлган бу кўрик-танловда 7 кишидан иккита команда иштирок этди.

Ёшларнинг мустақил Ўзбекистон тарихи, конституцияси ва миллий анъаналар, маънавий қадриятлар, буюк алломалар хаёти ҳамда корхонамиз тарихи тўғрисидаги билимлари синалди. Бошловчи томонидан берилган саволга жавоблар сони ва тўғрилиги қараб хайъат аъзолари томонидан баллар билан аниқланди.

«Уй вазифаси». Бу тур эркин мавзу бўлиб, командалар эзгулик ва адолатга ундовчи, разиллик ва адоватни фош этувчи воқеалардан, шунингдек оила хаётидан юморга бой бўлган кичик саҳналар тайёрлаб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлишди.

Хайъат аъзоларининг якуний хулосасига кўра ғолиблар ва барча иштирокчилар қимматбахо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

   

Print Friendly, PDF & Email