2019 йилнинг 24-25 ноябрь кунлари “Тахиатош ИЭС” АЖ     ходимларининг Хоразм вилоятининг диккатга сазовор жойларига саёхати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда ички туризмни изчил ривожлантириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёхлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларда белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2019 йил 12 ноябридаги БМ-06/1413-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида “Тахиатош ИЭС” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан “Хоrazm Palace” МЧЖ ҳамкорлигида корхонанинг 30 нафар ходимларининг Хоразм вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳати ташкил этилди, унга хўжалик органи ва касаба уюшма қўмитаси маблағлари ҳисобидан 20 814 600 сўм миқдорида маблағ сарфланди.    

Саёҳатнинг биринчи кунида ходимлар қадимий Хива шахрини қизиқиш билан танишдилар, жумладан, улар “Ичан-қалъа”даги XVII-XIX асрдаги қадимий Хоразм тарихи музейи, Хива шахрида туғилиб яшаган  машхур полвон ва буюк файласуф шоир Пахлавон Маҳмуд мақбараларини кўриб катта таасуротларга эга бўлишдилар. 

Ходимлар саёхатнинг иккинчи кунида Хоразм вилоятининг пойтахти Урганч шахрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдалар, улар  Жалолиддин Мангуберди сайилгоҳида бўлишди, шахардаги “Охун бобо” масжидини зиёрат килишди, кейинга уч йил ичида шахарда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

Ходимлар икки кунлик саёҳат оҳирида Хоразм вилоятидан жўнаб Қоракалпоғистон Республикасининг Беруний шахри яқинидаги Пайғамбаримизнинг замондоши бўлиб, бизнинг юртимизга ташриф буюриб  илм тарқатган  улуғ авлиёларнинг биринчиси бўлган Султон Увайс бобо  зиёратгоҳини зиёрат қилишдилар.  

“Тахиатош ИЭС” АЖ   касаба уюшма кўмитаси

Print Friendly, PDF & Email