Мамлакатимизда истиқболли соҳа сифатида туризмни ривожлантириш, туристик хизмат турларини ошириш ва уларни экспорт қилиш салоҳиятини кенгайтиришга бугунги кунда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ички туризмни ривожлантириш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини республикамизнинг қадимий тарихий шаҳар ва обидалари билан яқиндан таништириш мақсадида “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ касаба уюшмаси ташкилоти томонидан жорий йилнинг 23-24 март кунлари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига туристик саёҳат ташкил қилинди. Ушбу туристик саёҳатда жамиятда фаол меҳнат қилиб келаётган 50 нафар ишчи-ходимлар Самарқанд ва Бухоро шаҳарларининг диққатга сазовор масканларини зиёрат қилиб, маданий хордиқ чиқаришди.

Print Friendly, PDF & Email