9 февраль – буюк мутафаккир, давлатшунос олим, шеърлар ва шоирлар султони Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан корхона ва ташкилотлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Меҳнат жамоалари ва ўқув муассасаларида шоир таваллудига бағишлаб ўтказилаётган учрашув, давра суҳбатлари ва “Маънавият соатлари”да фан арбоблари, олимлар, замонамиз шоирлари  ҳамда Республика Маънавият тарғибот маркази ходимлари иштирок этмоқда. Тармоқ корхона ва ўқув муассасалари кутубхоналари буюк шоирнинг асарлари билан бойитилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email