Amir Temur merosi izidan: Qamchiq GES jamoasi Samarqandda ziyoratda bo‘ldi
📍“Qamchiq GES” filiali xodimlari “Yurtim tarixini o‘rganaman” shiori ostida 2026-yil 28–29-mart kunlari ko‘hna va navqiron…
Ўзбекистон энергетика, нефт- газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Татаристон пойтахтида дўстона ташриф билан бўлишди.
Барча маърузачилар Ўзбекистон ва Россия касаба уюшмалари ўртасидаги ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги қарорни ва уларни ривожлантириш истиқболларини юқори баҳоладилар. Шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкасблар келгусида Татаристон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорлик тўғрисида алоҳида ҳужжатни қабул қилиш ва имзолаш истагини билдирдилар.

Кейин Шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди, уни “Бутунроссия электропрофсоюз“ жамоат ташкилоти раисининг ўринбосари Александр Мурушкин ва Энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Шуҳрат Қурбонов имзоладилар.
Кейин эсдалик совғалари алмашинуви ва Татаристон Республикаси касаба уюшмалари тарихи музейи директори Ирина Пузакова томонидан ўзбекистонлик ҳамкасблари учун ўтказилган Меҳнат саройи бўйича анъанавий экскурция бўлиб ўтди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: