«Ўзбеккўмир» АЖда янги ўқув йили олдидан кончи ота-оналар ва уларнинг фарзандлари иштирокида тадбир ўтказилди
Жамият маъмурий биноси ҳиёбонида ташкил этилган тадбирда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдуносир Қаюмов кончи ота-оналар ва уларнинг фарзандларини яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан табриклади. Ўғил-қизларнинг ўқиши, дам олиши учун барча зарур ёрдамлар кўрсатилишини алоҳида таъкидлади.
Куни кеча жамиятга қарашли «Коинот» болалар ёзги соғломлаштириш оромгоғининг сўнгги навбатида 250 нафар ўғил-қиз дам олиб қайтди.
Тадбирда кончи ота-оналар сўзга чиқиб фарзандларининг камол топишида жамият маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан кўрсатилаётган ғамҳўрликлар хусусида тўлқинланиб сўз юритдилар. Ўқувчилар таътилда ёд олган шеърларини ёддан ўқиб олқишларга сазовор бўлдилар.
Кам таъминланган ва кўп болали ҳамда боқувчисини йўқотган кончи оилаларининг 50 нафар фарзандига мактаб папкаси ва ўқув қуроллари тўпламлари топширилди
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: