Аёллар беллашуви натижалари

2017 йил 10 март куни республика вазирлик ва идораларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаларида касаба уюшма Республика Кенгаши аппарати аёл ходимлари иштирок этди. Мусобақаларда аёллар спортнинг шахмат тури бўйича биринчи ва сузиш бўйича фахрли ўринларни эгалладилар. Ўз иштироклари билан муваффақиятли натижаларга эришган иштирокчиларга тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email