Касаба уюшма фаолларининг малакалари оширилди

2017 йил учун тасдиқланган касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режасига мувофиқ жорий йилнинг 3-7 апрель кунлари тармоқ корхоналари касаба уюшма ташкилотларида фаолият олиб бораётган ходимлардан 25 нафари ўқитилди ва малакаси оширилди. Ўқувларда касаба уюшма органларига янги сайланган, жамоатчилик асосида фаолият юритаётган, камида уч йил олдин малака оширган касаба уюшма раҳбарлари ва фаоллари иштирок этдилар. Маърузалар касаба уюшмалари ташкилотларининг асосий устувор вазифаларидан келиб чиққан холда шунингдек, уларнинг ҳар томонлама дунёқарашини кенгайтиришга, жамоа билан ишлаш кўникмаларини оширишга, маънавий ва сиёсий билимларни оширишга қаратилган мавзуларда олиб борилди. Тингловчилар фаолияти намунали йўлга қўйилган бошланғич ташкилот “Тошкент иссиқлик электр станцияси” УК касаба уюшма ташкилоти иши билан яқиндан танишдилар ҳамда тажриба алмашиб, амалий машғулот ўтдилар. Ўқув давомида тингловчиларнинг Ўзбек Миллий академик драма театрига ташрифи ташкил этилди. Ўқув курслари якуни бўйича тингловчилар синовдан ўтказилиб, уларга гувоҳномалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email