“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖДА ИШЧИ–ХОДИМЛАР БИЛИМИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан Фарғона туман электр таъминоти корхонасида вилоят миқёсида “Энг яхши билимдон” кўрик танлови ташкил этилди.
Кўрик танловда барча шаҳар, туман электр таъминоти корхоналардан навбатчи диспетчер, бўлим устаси, электромонтёр ҳамда хайдовчи–электромонтёрлардан ташкил топган ходимлар иштирок этмоқда.
Бу каби тадбирдан асосий мақсад, ходимларни иш жараёнларида бахтсиз ходисалар ва жарохатланишларни олдини олиш, билим ва малакаларини ошириш ҳамда ўзини–ўзи асраш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Тест синовлари шаклида ташкил этилган танловда “Хавфсизлик техникаси”, “Техник эксплуатация қилиш”, “Ёнғин хавфсизлиги” қоидалари бўйича билимлари баҳоланади.
Танловда ғолиб бўлган ходимлар жамият раҳбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: