Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 14 январ ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

2022 йил 12 январь куни Бухоро НҚИЗ “Нефтчилар” маданият саройи биносида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Шу куни Маданият саройининг маросимлар залида фахрий меҳмон сифатида Бухоро Гарнизони бошлиғи полковник Х.М.Каримов, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўшилма командири подполковник Н.А.Aвазов, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси Бухоро вилояти бўлими раиси Ф.М. Ишанқулов, 7536 ҳарбий қисм 3-баталъон командири подполковник Б.О.Турсунов, Қоровулбозор туманининг тўрт сектор раҳбарлари, 99265-сонли ҳарбий қисм хизматчилари ва Aфғон уруши фахрийлари таклиф этилди.

Байрам тадбирини Қоровулбозор тумани ҳокими ўринбосари A.A. Холиқов ҳамда Бухоро НҚИЗ раҳбари номидан сўзга чиққан Н.К. Примов табрик сўзлари билан очиб берди.
Бухоро НҚИЗ, Маданият саройи, 99265-сонли ҳарбий қисмдан иборат ижодий гуруҳ йиғилганларнинг барчасига ёрқин вокал ва хореографик чиқишларни тақдим қилдилар.

Байрам доирасида виждонан ва фидокорона хизматлари учун 99265-сонли ҳарбий қисмнинг энг яхши хизматчилари юбилей кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Подполковник Н.A. Aвазов Қоровулбозор туманидаги мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган танловда фаол иштирок этганликлари учун тантанали равишда диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

 

 

 

«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи»  КУК матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email