«Жиззах ХЭТК» АЖ да буюк алломалар Навоий ва Бобур нинг таваллуд айёмлари кенг нишонланди

«Жиззах ХЭТК» АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан буюк шоир ва ва мутафаккир Алишер Навоий, атоқли давлат арбоби Захириддин Муҳаммад Бобурларнинг  таваллуд кунлари муносабати билан уларнинг ижодларига оид «Заковат» интеллектуал ўйини ўйини уюштирилди. Ушбу ўйинда 15 нафар иштирокчи 3 гуруҳга бўлиниб беллашишди. ўйин кўтаринки рухда  ўтди. Илғор ёшларимиз буюк сиймоларимиз ҳаёти ва ижоди бўйича чуқур билимга эга эканликларини кўрсатишди. Ғолиблар аниқланиб эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

«Жиззах ХЭТК» АЖ КУҚ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email