“Ўзбеккўмир” АЖ да Навоий ва Бобур шахсига эҳтиром

Шу кунларда икки буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмлари муносабати билан республикамиз бўйлаб маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Ўзбеккўмир” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ангрен шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият марказида “Ўзбеккўмир» АЖ тизимидаги ишчи-ходимлар учун буюк мутафаккурларимиз Алишер Навоий ва Захриддин Бобурларнинг таваллуд кунларига бағишланган «Назм ва наво» адабий-мусиқий тадбири ўтказилди.

Тадбирни Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ишлар бошқарувчиси Анорбек Султонов қисқача кириш сўзи билан очди. Тадбирда «Наво» ансамбли таниқли кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, «Шанс» шоу-балет жамоаси, «Art Mix» театр студияси буюк шоирлар ҳаёти ва ижодига оид дастурлари билан иштирок этдилар.

Тадбир меҳмони – Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов улуғ шоирлар Навоий ва Бобур ҳақида ҳаяжон ва эҳтирос ила сўз юритди.

 

 

«Ўзбеккўмир» АЖ КУҚ матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email