“Пахта-2017” йиғим терим мавсуми уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 14-августдаги ЭДО-03/1-211-сонли баёни ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимининг 2017-йил 24-августдаги №04/3-486 сонли баёни топшириқларининг ижросини таъминлаш ҳамда Республикамизда 2017-йилги пахта йиғим –теримига тайёргарлик кўриш муносабати билан “Самарқанд ҲЭТК” АЖ томонидан пахта йиғим-теримига жалб этилган ишчи –ходимларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш орқали терим самарадорлигини янада ошириш тўғрисидаги 2017-йил 05-сентябрдаги № 699-сонли бўйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида.
2017-йил 27-октябрда Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ маъмуриятининг №778 ва касаба уюшма қўмитасининг № 20-55 сонли кўшма қарорига асосан Пахта теримида фаол иштирок этиб келаётган бир гурух корхонамиз ходимларига Бош директор З.З.Саъдуллаев ва касаба уюшма қўмитаси раиси Н.С.Назаровлар томонидан қимматбаҳо совғалар тарқатилди. Жумладан энг кўп пахта терганлиги учун Авазов Бехрузга телевизор совғаси топширилди. Қолган пахта теримда фаол қатнашган ҳодимлар ҳам соат, термос, тефал чойнак ва бошқа бир қанча қимматбаҳо совгалар билан тақдирландилар.
Ушбу тадбирни оммавий ахборот воситалари орқали, яъни Ўзбекистон 24 каналида ва Самарқанд телевиденияларида кенг ёритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: