Фаоллар ўқуви ташкил этилди.
2017 йилнинг 2-ярим йиллиги учун тасдиқланган касаба уюшма кадрлари ва фаолларини ўқитиш режасига мувофиқ 23-27 октябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида 25 нафар касаба уюшма етакчиларининг ўқуви ташкил этилди. Ўқувда касаба уюшма органларига янги сайланган, жамоатчилик асосида фаолият юритаётган, камида уч йил олдин малака оширган касаба уюшма раҳбарлари ва фаоллари иштирок этдилар. Маърузалар касаба уюшмалари ташкилотларининг асосий устувор вазифаларидан келиб чиққан холда шунингдек, уларнинг ҳар томонлама дунёқарашини кенгайтиришга, жамоа билан ишлаш кўникмаларини оширишга, маънавий ва сиёсий билимларини оширишга қаратилган мавзуларда олиб борилди. Тингловчилар “Тошкент иссиқлик электр маркази” АЖ касаба уюшма ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда тажриба алмашиб, амалий машғулот ўтдилар. Ўқув давомида тингловчиларнинг Ўзбек Миллий академик драма театрига ташрифи ташкил этилди. Ўқув курслари якуни бўйича тингловчилар тест синовидан ўтказилиб, уларга тегишли гувоҳномалар топширилди
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: