Касаба уюшмалари Устувор йуналишларини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича семинарлар

Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2017 йил 2-ярим йиллиги учун тасдиқланган иш режасига асосан, тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот бошлангич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 16-17-ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бошланғич касаба уюшма фаолияти ўрганилиб, бошлангич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда натижалари бўйича семинарлар ташкил этилди.

Тизимидаги корхона, ташкилот бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раислари, касаба уюшма ташкилотчилари, касаба уюшма фаоллари ва ёшлар иштирок этган семинарда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан белгилаб берилган касаба уюшмалари фаолиятининг Устувор йуналишларини ҳаётга тадбиқ этиш бўйича Республика кенгаши бош мутахассиси И.Ражабованинг, касаба уюшма маблағларидан самарали фойдаланиш юзасидан Республика кенгаши бош ҳисобчиси Г.Абидованинг маърузалари тингланди.

Шунингдек, семинарда Республика кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси О.Исмоилов «Президентимизнинг Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида»ги Фармонида белгилаб берилган устувор йуналишлар ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшларга оид сиёсати Концепциясига атрофлича тўхталди.

Семинар баҳс мунозарага ва савол жавобларга бой тарзда ўтганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Print Friendly, PDF & Email