Хотирангиз қалбларда мангу

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечалари ва учрашувлар, маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари барча корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежларида ташкил этилди. Бу каби хотира тадбирлари Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Қорақалпоқ худудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятлари, Тошкент ИЭС унитар корхонаси, Ангрен, Янги Ангрен, Навоий ИЭС акциядорлик жамиятлари меҳнат жамоаларида бўлиб ўтди. Тадбирлар “Маънавият ва тарғибот” маркази, жамоат ташкилот, республика ва маҳаллий оммавий-ахборот воситалари масъул ходимлари, олийгоҳ ўқитувчилари, ҳамда касаба уюшма етакчи, фаоллари иштирокида ўтказилди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёт йўли, мамлакатимиз тақдири ва халқига дахлдор буюк ишлари ҳақида маърузалар тингланди. Маърузалар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хужжатли фильмлар билан якунланди. Хотира тадбирлари бошқа корхоналарда ҳам давом этмоқда.  

Булардан ташқари корхона ва ўқув муассасалар кутубхоналари сана муносабати билан нашр этилган “Ёди ҳамиша ёдда” ва “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов фаолияти хроникаси (Солнома)” китоблари билан бойитилди.    

Print Friendly, PDF & Email