Меҳнаткашлар учун узайтирилган дам олиш кунлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон энергетика ходимлари Республика кенгаши аппарат ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тармоқ корхоналари меҳнат жамоаларида ушбу Фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилиб, соҳа меҳнаткашларига кенг тушунтириш берилмоқда.
Байрамлар муносабати билан узайтирилган дам олиш кунларида корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг мароқли дам олишини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга саёҳатлари ташкил этиш каби масалалар тушунтирилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг Фармони асосида белгиланган барча байрам кунларини худди шу тарзда кўтаринки рухда ташкил этиш бўйича барча имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда тизимли ишларни амалга ошириш давом этмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: