Манавият соати ўтказилди
2018 йил 30 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислар залида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси: Мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди. Ушбу маънавий-маърифий тадбирда Тошкент Давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори О.О.Оқюлов ўз маърузаси билан иштирок этди.
“Маънавият соати”да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, тармоқлар касаба уюшма Республика Кенгашлари, Тошкент вилоят ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари аппарат ҳамда “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари таҳририятининг 123 нафар ходимлари қатнашди.
Маъруза тугагач, тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: