Кексаларнинг дуосини олиб…

25.12.2019й. “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан энергетиклар куни ҳамда янги йил байрами муносабати билан энергетика соҳасида кўп йиллар фаолият олиб борган 250 дан ортиқ меҳнат фахрийлари, фахрий энергетиклар, нуроний ходимлар учун байрам ташкил этилди.

Байрам бир пиёла чой устида, кўтаринки кайфиятда ташкиллаштирилди. Тадбирда “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими вакиллари ҳам иштирок этиб, жамият томонидан фахрий ходимларга катта этибор берилаётганини, ҳар бир байрамда уларнинг ҳолидан хабар олинаётганлиги, меҳнат фахрийларига атаб кўплаб тадбирлар ташкиллаштирилаётганлигини қайд этиб ўтдилар.

Тадбирда жамият бош директори Жаҳонгир Риззаев сўз олиб, бугунги кунги энергетика тизимида эришилган ютуқлар замирида фахрий ходимларнинг улуши катта эканлигини таъкидлади.

Байрам сўнгида тадбир иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди.

 

      Шунингдек жорий йилнинг 26 декабрь куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан Наманган шаҳрида жойлашган “Саҳоват уйи”да истиқомат қилаётган отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олинди.

Кексаларнинг кўнглини кўтариш, саломатлигини мустаҳкамлаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Касаба уюшма қўмитаси томонидан “Саҳоват уйи”даги мехрга ташна қалб эгаларига янги йил совғалари топширилди.

“Наманган ҲЭТК ” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email