Сурхандарё вилоятида семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 15-октябр куни Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташаббуси билан, “Сурхондарё худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда касаба уюшмалари аъзолари билан мулоқотлар ўтказиб, уларни Республикамизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатлар мазмун-моҳияти билан таништириш, шунингдек уларга касаба уюшмалари тизимида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ҳаққоний ва холис маълумотларни етказиш, уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат мухофазаси, устав талабларига риоя этиш соҳасидаги муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашаши мақсадида, худудда жойлашган тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва касаба уюшма фаоллари учун ўқув семинар ташкил этилди.
Унда тармоқ касаба уюшма Республика кенгашининг мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Семинарда бошланғич ташкилотларда ўз фаолиятини самарали ташкил этиш, касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат соҳасидаги мавжуд муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга кўмаклашиш, бошланғич ташкилолтлар нуфузини янада ошириш, касаба уюшмалари тизимида бошланғич ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама этилиб, амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг тармоқ касаба уюшма Республика кенгаши мутахассислари томонидан Сурхондарё вилоятида жойлашган тармоқ тизимидаги корхоналарда сайёр қабуллар ташкил этилди.
Ташкил этилган сайёр қабулларда Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Ойбек Исмоилов, меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассис Одилжон Мирзаев ва бош ҳисобчи Гулнора Абидовалар томонидан ходимлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Ўтказилган семинар ва сайёр қабуллар давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган барча савлларга батафсил жавоб олдилар.
Сўнгра тармоқ тизимидаги “Ўзқишлоққурилиш МК-6”, “Тўпаланг ГЭС” УК, “Жанубий МЭТ” УК ва “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилотларига ташкилий ишлар, молиявий фаолият ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: