Очиқ мулоқот ўтказилди

2018 йилнинг 30 октябр куни Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Ёшлар бирлашмаси ташаббуси билан, Тошкент вилоятидаги “Қибрай энергетика касб-ҳунар коллежи” катта мажлислар залида, тармоқ тизимидаги Тошкент вилоятида жойлашган бошланғич касаба уюшмалари ёшлари ва “Қибрай энергетика касб-ҳунар коллежи” талабалари иштирокида “Очиқ мулоқот” ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раис ўринбосари С.Тўхтаев, Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Б.Абдуллаев, Ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси О.Исмоилов, Меҳнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси О.Мирзаевлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши бўлим мудири Б.Алибоевлар ёшларга Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қароридан келиб чиқадиган вазифалар, яратилган имтиёз ва кафолатлар тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.

Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Бобурмирзо Абдуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда тармоқ касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси томонидан  тизимидаги ёшлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб, ёшларни ҳар томонлама ижтимоий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларни ўйлантираётган ҳаётий ва касбий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш шунингдек, қизиқиш, таклиф, ташаббусларини ўрганиш борасида келгусидаги вазифалар тўғрисида гапирди.

Очиқ мулоқотга Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар бирлашмаси раиси Б.Абдуллаевнинг таклифига биноан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши “Маънавий-маърифий ва миллатлараро тотувлик” бўлими мудири Бекзод Алибоев ташриф буюриб, Ёшлар иттифоқи фаолияти, яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди.

Очиқ мулоқотда савол жавоблар бой тарзда ўтиб, ёшлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Тадбир давомида “Қибрай энергетика касб-ҳунар коллежи” талабалари  бугунги куннинг долзарб мавзуси бўйича ўз кўргазмали чиқишлари билан иштирок этдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган коллеж талабалари ва тармоқ тизимидаги касаба уюшмаларининг ёш фаоллари ва аъзоларига Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши  раиси ўринбосари Саидмурод Тўхтаев томонидан  эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email