Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови 2-босқичи якунлари бўйича тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, бошланғич корхоналари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида ташкил этилди.
Маълумки, Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан буён “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана арафасида дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида, шу жумладан юртимизда ҳам иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади. Яна шуниси эътиборга моликки, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниб, амалга киритилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар йили Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови ўтказилади. Танлов якунига кўра, ғолибларни тақдирлаш анъанага айланган бўлиб, бу ходимларни рағбатлантириш йўлида қўйилган яна бир амалий қадамлардан бири ҳисобланади.
Тадбир доирасида Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг тармоқ корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси ривожига ўз хиссасини қўшгани учун
“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича:
1-ўрин: “Ўзбекгидроэнерго” АЖ КУЧ ГЭС УК
2-ўрин: “Наманган ҲЭТК” АЖ
3-ўрин:“Андижон ҲЭТК” АЖ Хўжаобод ТЭТК
“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича:
1-ўрин: “Навоий ҲЭТК” АЖ
2-ўрин: “Қашқадарё ҲЭТК” АЖ
3-ўрин: “Тахиатош ИЭС” АЖ
“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича:
1-ўрин: “Андижон ҲЭТК” АЖ Хўжаобод ТЭТК
2-ўрин: “Хоразм ҲЭТК” АЖ Хонка ТЭТК
“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича:
1-ўрин: “Самарқанд ҲЭТК” АЖ кенгаш томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: