Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш энергетиклар нигоҳида.
Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш энергетиклар нигоҳида.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда ҳудудларда болажонларнинг мароқли ҳордиқ чиқариши ва сифатли соғломлаштирилишини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, болалар соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаларида махсус штаблар фаолияти йўлга қўйилди. Касаба уюшмалари Федерациясида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан ҳар бир ҳудудда мавсумга тайёргарлик ишлари чуқур ўрганилиб, жойида муҳокама этилди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Натижада долзарб масалалари ижобий ечим топиб, маҳаллий ҳокимликлар ва хўжалик органлари ҳамкорлигида тизимли тадбирлар амалга оширилди.
Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолияти сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, ўғил-қизлар ҳордиғини ташкил этиш йўналишидаги ишларни такомиллаштириш ва кўламини кенгайтиришга йўналтирилган янгича ёндошувлар амалга татбиқ этилди.
Жорий йилги мавсумда кундузги оромгоҳлар фаолиятини такомиллаштириш, мазмунан бойитиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Кундузги оромгоҳларнинг кунлик фаолияти давомида махсус дастурлар асосида болалар учун маданий-маърифий, спорт тадбирлари ўтказилди ва тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.
Таъкидлаш лозимки, мавсум давомида ўтказилиши режалаштирилган тадбир ва акциялар ўғил-қизлар маънавиятини юксалтиришга, улар дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган. Ушбу тадбирлар тубдан янгиланган дастурлар асосида ўтказилди. “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Ўзбекистон — бахтиёр болалар мамлакати”, “Касаба уюшмалари — болаларга” каби акциялар, ёзувчилар, санъаткорлар, спорт усталари, ёши улуғ инсонлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, машҳур кишилар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари, маданий тадбирлар шулар жумласидандир.
Ҳусусан, жорий йилнинг ёзги мавсумида Ўзбекисон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тасарруфида бўлган барча корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимларининг фарзандлари болалар соғломлаштириш оромгоҳларида имтиёзли йўлланмалар асосида дам олишлари ташкил этилди.
Сирасини айтганда, мамлакатимизда болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумига пухта ва уюшқоқлик билан тайёргарлик кўрилди. Бу юртимизнинг эртанги куни бўлган ўғил-қизларимизнинг мароқли ҳордиқ чиқариб, саломатликларини мустаҳкамлаб олишлари, пировардида таътилни мазмунли ўтказишларига замин яратади. Зеро, шу азиз Ватан ардоғида камолга етган ёш авлод ғамхўрликдан руҳланиб, мамлакатимиз эришаётган ютуқлар салмоғини янада оширишга, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини бундан-да юксалтиришга интилиши, шубҳасиз.
Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши
Ёшлар бирлашмаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: