“Ёшлар куни” муносабати билан оромгоҳда таниқли ижодкорлар билан ижодий учрашув ўтказилди!

“Ёшлар куни” муносабати билан оромгоҳда таниқли ижодкорлар билан ижодий учрашув ўтказилди!

 Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида «Ўзбекнефтгаз»  АЖ «Муборак ГҚИЗ»га қарашли «Нихол» болалар оромгоҳида ташкил қилинган тадбирга Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи-ижодкор Жумақул Файзуллаевич Қурбонов ҳамда Алижон Исоқов ва Воҳиджон Исоқов каби машҳур хонандаларга эга бўлган Исоқовлар сулоласининг  катта вакили Жабборхон Исоқовлар ташриф буюришди.

Ижодий учрашув давомида болажонларга адабиёт, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ва бўш вақтини самарали ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Болажонлар ўз ижодий намуналарини намойиш этишди.

Энг муҳими, таниқли ижодкорлар билан учрашув йигит-қизларимиз қалбидаги эзгу ҳисларни янада тўлқинлантириб юборди.

🏕 «Ўзбекнефтгаз»  АЖ «Муборак ГҚИЗ»га қарашли «Нихол» болалар оромгоҳи.

Print Friendly, PDF & Email