“Хавфсизлик техникаси ойлиги» доирасида электр таъминоти корхоналарининг жамоалари ўзаро беллашишди!

“Наманган ҲЭТК” АЖда ўтказилаётган “Хавфсизлик техникаси” кўрик ойлиги давомида шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Касб маҳорати” мусобақаларининг иккинчи куни ҳам юқори даражада давом этмоқда.

Унда барча жамоалар ҳар томонлама белгиланган босқичларда фаол иштирок этишга интилмоқдалар. Мусобақа ҳакамлари томонидан жамоаларнинг иштироклари ҳолислик билан баҳоланди.

Ушбу мусобақалар якунига кўра Косонсой тумани электр таъминоти корхонаси биринчи ўринни эгаллаб ғолибликни қўлга киритишди.

Print Friendly, PDF & Email