“Очиқ мулоқот”  тарзида давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 11-феврал куни Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва “Ўзбекэнерго” АЖ ҳамкорликда тасдиқланган 2019 йилда “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ДАСТУРИ”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, тармоқ тизимидаги ёшларни ҳар томонлама ижтимоий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларни қизиқиш, таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, ёшларга меҳнат муҳофазаси йўналишида тушунчалар бериш мақсадида, касаба уюшма Республика кенгаши ташаббуси билан, Андижон вилоятида жойлашган корхоналардаги ёш ходимлар, касб-ҳунар коллежи талабалари ҳамда Андижон машинасозлик институти Энергетика соҳаси битирувчи талабалари билан  “Очиқ мулоқот”  тарзида давра суҳбати ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Б.Абдуллаев,  Меҳнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси О.Мирзаевлар, шунингдек тармоқ касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси раиси  Б.Абдуллаевнинг таклифига биноан, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ёшлар бирлашмаси раиси Файзуллоҳ Дадажонов ташриф буюриб, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ катта мажлислар залида йиғилган ёшларга Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3138-сонли қароридан келиб чиқадиган вазифалар, яратилган имтиёз ва кафолатлар тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.

Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Бобурмирзо Абдуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда тармоқ касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмаси томонидан  тизимидаги ёшлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериб, ёшларни ҳар томонлама ижтимоий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш, уларни ўйлантираётган ҳаётий ва касбий муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш шунингдек, қизиқиш, таклиф, ташаббусларини ўрганиш борасида келгусидаги вазифалар тўғрисида гапирди.

Шунингдек, Б.Абдуллаев 2018 йилнинг 23 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан иккинчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатнома-сидаги нутқларидан маълумот ўрнида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнат мухофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Одилжон Мирзаев, тадбир иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш,  ходимлар учун соғлом ва хавфсиз иш шароитлари яратиш бўйича ҳам  бугунги кунда олиб борилаётган ишлар ҳамда “Мехнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” мавзусида маълумотлар берди.

Очиқ мулоқотда савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, ёшлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email