“Энг яхши электр таъминоти корхонаси” кўрик-танловида Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси ғолибликни қўлга киритди.
30 август куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Шу азиз Ватанга фидодир жоним” шиори остида ташкил этилган “Энг яхши электр таъминоти корхонаси” кўрик-танлови ғолибларини мукофотлашнинг тантанали маросими бўлиб ўтди.
Қувонарлиси шундаки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги 209 та электр таъминоти корхоналари ичидан “Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда юқори сифат кўрсаткичига эришилган ва ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитлари яратилган энг намунали электр таъминоти корхонаси” номинацияси бўйича “Бухоро ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси энг намунали эътироф этилди ва биринчи ўринга сазовор бўлди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Мустафоев Улуғбек Мавлонович Бухороликларни мукофотлади.
“Бухоро ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: