«Навоий ИЭС» АЖ томонидан ўтказилган спорт мусобақаларининг якуний тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бунда спортнинг волейбол тури бўйича Сувни кимёвий тозалаш цехи ходимлари жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Иссиқлик автоматика ўлчаш цехи, учинчи ўринни эса Электр цехи ходимлари қўлга киритган бўлса, спортнинг футбол тури бўйича Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари жамоаси пешқадамлик қилди.

 

Иккинчи ўринни Электр цехи ходимларидан ташкил этилган жамоа, учинчи ўринни эса Металлар лабораторияси ходимлари қўлга киритди. Шахмат бўйича биринчи ўринни Электроцех ходими Худойқулов Вали, шашка бўйича эса Марказий таъмирлаш цехи ходими Исмоилова Мамлакат опа қўлга киритди.
Ғолибларга Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

 

«Навоий ИЭС» АЖ Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email