Шўртан газ кимё мажмуасида «БРАИН РИНГ» интелектуал шоусининг дастлабки ярим финал беллашуви бўлиб ўтди.

Шўртан газ кимё мажмуасида ишчи-ходимларнинг  интелектуал билим ва салоҳиятларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган «Браин ринг» интелектуал шоусининг  дастлабки ярим финал беллашуви бўлиб ўтди.

Ярим финалда Завод марказий Лабараториясининг «КИМЁГАР» жамоаси, Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехининг «АВТОМАТИКА» жамоаси ҳамда уй-жойдан фойдаланиш хизматининг «БОРИГА БАРАКА» жамоалари ўзаро беллашдилар.

Муросасиз давом этган мазкур беллашув натежаларига кўра Назорат ўлчов асбоблари ва автоматика цехининг «АВТОМАТИКА» жамоаси беллашув ғолибига айланиб финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Қизиқарли бахс-мунозараларга бой бўлган мазкур интелектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам «ўйин ичида ўйин» ўтказилиб, берилган саволларга жавоб берган иштирокчиларга касаба уюшма қўмитсаининг эсдалик совғалари топширилди.

 

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email