Mehnat muhofazasi va ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash tadbirlari
Fuqarolarga munosib mehnat sharoitlarini yaratish, xodimlarning ish unumdorligiga, ruhiyatiga salbiy ta’sir ko‘rsatuvchi omillarni aniqlash va…
Байрам муносабати билан “Фарғона ИЭМ” АЖда “Узтоз-шогирд” тизими асосида ўз билим ва касб маҳоратларини ёш ишчи-ходимларга сидқидилдан ўргатиб, уларни етук мутахассис қилиб тайёрлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ устозлар тақдирланди.
Корхона раҳбари Э.Ҳамидов устозларни байрам билан самимий муборакбод этар экан, уларга ёшларни тарбиялаш, илму ҳунарли қилиш борасида кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликлари учун миннатдорлик билдирди.


Маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан самарали меҳнати ва ёш ходимларни касбга тайёрлаш, “Устоз-шогирд” тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир қатор малакали устоз мутахассислар ва меҳнат фахрийлари “Фахрий ёрлиқ”, бир маротабалик пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.


Spelling error report
The following text will be sent to our editors: