“Hududgaz Xorazm” GTF boshlangʻich kasaba uyushmasining hisobot-konferensiyasi boʻlib oʻtdi
Joriy yil 27 fevral kunda kasaba uyushmalari jamiyatimizning muhim bir boʻgʻiniga aylangan jamoat tashkiloti sifatida…
Шўртан газ кимё мажмуасининг Тайёр маҳсулот ва хомашё цехида Қашқадарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ объекти биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ҳарбий хизматчилари иштирокида навбатдаги профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мажмуа ишчи-ходимларини ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳар доим амал қилишлари, шунингдек, ёнғинларни олдини олиш ва ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиби бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Шу каби профилактик тадбирлар табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқариш ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш, ташкиллаштириш ва амалга оширишда мажмуа маъмурияти, қўмондонлик штаби ва мажмуада шакллантирилган фуқаро муҳофазаси таркибининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг маҳоратини ошириш, шунингдек, стратегик муҳим маналган ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, қутқарув ва бошқа шошилинч ишларни бажаришда назорат органлари, объект бўлинмаларининг ҳаракатга тайёрлик даражасини ошириш йўлида хизмат қилади.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: