Чет эллик делегатлар билан Ширин энергетика коллежига ташриф

Бугун Саудия Aрабистонининг “ACWA POWER” компанияси бош директори Муҳаммад Aбу Найям бошчилигидаги, компаниянинг 2-вице президенти Aнтони Бринхюзен, инвестиция бўйича директори Ражит Нанда, бизнесни ривожантириш катта менежери Тарик Таибаҳ ҳамда “ACWA POWER SIRDARYA” компанияси директори Aлимардон Aбдукаримовлардан иборат делегация Ширин энергетика коллежига ташриф буюрди.

Тадбир давомида коллежда жорий қилинган таълим тизими ҳолати ҳамда ўқитиш методикаси хусусида “NOMAC” компаниясининг Ўзбекистондаги лойиҳа менежери Ҳоссем Aҳмад ҳамда коллеж директори ва ўқитувчилари томонидан анжуман иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Меҳмонлар янги “буғ-газ” «Иссиқлик электр стансияси» қурилиш жараёни билан ҳам яқиндан танишишди.

 

“SIRDARYO IES” АЖ КУҚ матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email