“Вадага вафо”

Корхонада ёшларнинг бўш вақтларини кўнгилли ва мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш мақсадида, жойларда ёшлар билан ташкил этилаётган учрашувлар ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 8-январ куни “Навоий Иссиқлик электр станцияси” АЖ ёшлари билан ўтказилган учрашувда бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, корхонада меҳнат қилаётган ёшлардан иборат қувноқлар ва зукколар жамоасини ташкил этиш бўйича таклиф ёшлар томонидан мақулланган эди.

Корхонанинг фаол, ташаббускор ёшлари вадага вафо қилиб, жорий йилнинг 6-март куни  корхонада фаолият юритаётган гузаллик тимсоли булган аёллар учун махсус “ 8-Март Хотин-кизлар куни” га бағишланган мусикий байрам тадбирини ташкил этди. 

Тадбир олдидан корхона рахбари Қ.Х.Ганиев, Ўзбекистон энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Исмоилов ва Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Фаррух Худояровлар сузга чикиб, барча корхонадаги хотин-кизларни мана шундай ажойиб ва гузал байрам билан чин калбдан табрикладилар. Тадбирда корхонада меҳнат қилаётган бир гуруҳ ёшлар махсус тайёрланган мусикий чикишлари билан байрам катнашчиларига узларининг бетакрор мусикий табрикларини йуллаб, уларнинг дилларини шод айлашди.  “Навоий Иссиқлик электр станцияси” АЖнинг яқинда ташкил этилган «Ўзимизнинг йигитлар» кувноклар ва зукколар жамоаси эса узларининг хазил ва мутойибага бой булган сахна куринишлари билан барчага юкори кайфият улашишди.

Байрам тадбиридан сўнг корхона рахбарияти билан ёшлар учрашуви хам ташкил этилди. Учрашувда ёшлар фаол иштирок этиб, муаммолари, ташаббуслари, ўзларини ўйлантираётган фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Ёшларни ўйлантираётган бир қатор муаммолар ҳал этилиб, ёшларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришларида, ойлик иш ҳаққи масаласи ва спорт тадбирларини ташкиллаштиришда ва туризм масалаларида амалий ёрдам кўрсатиладиган ҳамда корхонанинг ўзида чет тилларини ўрганиш бўйича шарт-шароитлар яратиладиган бўлди.

Print Friendly, PDF & Email