Сирдарё нурчиларининг фарзандлари «Зомин» оромгоҳида
«Sirdaryo IES» АЖ ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан корхона ишчи – ходимлари фарзандларининг ёзги таътилларини оромгоҳларда мароқли ўтказишларини ташкил этишга ҳар йили алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Бу йилги ёзги мавсумда нурчиларимизнинг 150 нафар фарзандлари Жиззах вилояти Зомин туманидаги замонавий андозалар асосида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳомийлигида янги бунёд этилган, барча қулайликлар, шарт-шароитларга эга бўлган, хушманзара “Зомин” болалар оромгоҳида соғломлаштирилди.
Фарзандларимиз ёз мавсумини мириқиб дам олиб, мароқли, кўнгилдагидек ўтказишса биз хурсандмиз, бундай ҳордиқни гашти ва қувончи ўзгача бўлиб, болажонларга келажакда етук ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етишига куч – қувват бахш этишига шубҳа йўқ.
«Sirdaryo IES» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: