“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ходимларининг Самарқандга саёҳати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7-феврал кунидаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 16-18 август кунлари “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 100 нафар ходимлар учун Самарқанднинг тарихий обидалари ва ёдгорликларини кўриш учун зиёрат ташкил этилди.
Зиёрат давомида ходимлар Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти қабри ва мажмуи, “Имом Ал Бухорий” ёдгорлик мажмуи, “Махдум Аъзам” зиёратгоҳи, “Руҳобод” мақбараси, “Амир Темур” мақбараси, “Регистон” майдони, “Бибихоним” мадрасаси, “Шохи зинда” мажмуаси, “Ҳазрати Ҳизр” масжиди мажмуаси, “Хўжа Дониёр” мақбараси, “Улуғбек” расадхонаси каби мўтабар жойларга ташриф буюрдилар.
Ходимлар яратиб берилган имконият ва шарт-шароитлардан мамнун бўлиб, бир олам таасуротлар билан ўз уйларига қайтишди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентига, Наманган вилояти ҳокимлигига, жамият раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
“Наманган ҳудудий электр тармоқлари” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: